ЭКОНОМИКА

АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРЛАР БОШКАРУВ ВА УЗ-УЗИНИ БОШКАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ВАЗИФАЛАРИ

УДК 005.3

Базаров Хайрулло Хайитбаевич


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, Фарғона вилоят хокими

Аннотация. Агросаноат кластери ва фермер хужалигидаги бошкарувнинг ташкилий вазифаси ишлаб чикариш тизимидаги киши хулкининг шахсий ва ижтимоий ниятларини урганишни назарда тутади, чунки шахснинг ва мехнат жамоаси манфаатларининг мазкур ишлаб чикаришнинг ижтимоий-иктисодий максадларига мувофик булиши учун маълум мехнат (мувофикловчи), иктисодий, ижтимоий ва бошкарувчилик алокалари урнатилиши ва таъминланиши керак. Ходим узи тизимнинг фаол унсури булган холда, айни тизимнинг максадларини тугри тушуниб ва кабул килиб, тизимнинг самарали фаолият курсатишини таъминловчи зарурий ишлаб чикариш алокаларини узи урната олади. Ва шунда унинг кластерчилик урни намоён булади.

Калит сўзлар: Агросаноат кластери, тоифалаштириш, Агросаноат кластери фалсафаси, Ипакчилик илмий-тадкикот институти.

Аннотация. Организационная задача управления в агропромышленном кластере и фермерском хозяйстве предполагает изучение личностных и социальных интенций поведения человека в производственной системе, так как для этого необходимо установить определенные трудовые (регулировочные), экономические, социальные и управленческие отношения. интересы личности и трудового коллектива должны соответствовать социально-экономическим целям данного производства и должны быть обеспечены. Если человек является активным элементом системы, он может понять и принять цели системы, а также установить необходимые отношения развития, обеспечивающие эффективное функционирование системы. И затем обнаруживается его урна с кластерами.

Ключевые слова: агропромышленный кластер, классификация, философия агропромышленного кластера, Научно-исследовательский институт шелковой промышленности.

Abstract. The organizational task of management in an agro-industrial cluster and a farm involves the study of personal and social intentions of a person’s behavior in the production system, as it is necessary to establish certain labor (adjusting), economic, social and managerial relations for the interests of the individual and the labor team to be in accordance with the socio-economic goals of this production. and must be provided. If a person is an active element of the system, he can understand and accept the goals of the system, and establish the necessary development relationships that ensure the effective functioning of the system. And then his clustering urn is revealed.

Key words: Agro-industry cluster, classification, Agro-industry cluster philosophy, Silk Research Institute.

Агросаноат кластерининг бошкарувнинг бош вазифаларидан бири – кластернинг яхлит тизими сифатида шаклланиши, фаолият курсатиши ва ривожланиши максадларини урнатилишидир. Мазкур вазифа ёндош ишлаб чикариш ва бошка ижтимоий-иктисодий тизимлар билан алокадорликда чикиши мумкин; ишлаб чикариш тизимининг, унинг унсурлари каби бошка тизимлар (унсурлар) билан алокага киришиш объектив хусусияти хар бир аник холатда маълум сонли объектлари булган якуний алокаларни урнатишнинг мутлако маълум имкониятлари билан ифодаланади.

Хар кандай ишлаб чикариш, у саноат корхонаси ёки фермер хужалиги булишидан катъий назар, ташки мухит билан мулокотлар учун очик булади. У ёндош ишлаб чикариш ва бошка хил ижтимоий-иктисодий тизимлар билан алокага киришиши, янада мураккаб ишлаб чикариш тизимига интеграцияланиши мумкин. Ташки алокалардан фойдаланиб бошка тизимлар билан бирикиш кобилияти ишлаб чикариш тизимининг энг жиддий хусусиятидир, унингсиз мазкур тизим умуман яшай олмайди.

Агросаноат кластери ишлаб чикариш (энг содда ёки кушма) тизимининг уз-узини ташкиллаш кобилиятининг табиати ихтиёрий эмас, балки кайта ишлаб чикариш конунларига буйсунадиган ишлаб чикаришнинг мохиятидан келиб чикадиган объектив тусида булади. Лекин уз-узини бошкариш бошкарувнинг кластерчилик вазифаси билан кандай узаро нисбатланар экан? Энг содда ишлаб чикариш тизим, масалан, «трактор – инсон» факат ер унсури ва тракторнинг ишлашини таъминловчи кичик тизимлар (ёкилги, эхтиёт кисмлар, таъмирлаш, асбоблар) билан унинг технологик алокалари бузилмаган холатдагина ва шунингдек качонки тракторчининг мехнати туланиши шартида ижтимоий максадга мувофик хусусиятга (иктисодий ва ижтимоий алокалар) эга булса фаолият курсата олади. Буларнинг барчаси кайта ишлаб чикариш жараёнини таъминловчи объектив зарурий алокалардир.

Агросаноат кластери ишлаб чикариш тизимининг, унинг унсурлари каби бошка тизимлар (унсурлар) билан алокага киришиш объектив хусусияти, хар бир аник холда маълум сонли объектлари булган якуний алокаларни урнатишнинг мутлако маълум имкониятлари билан ифодаланади.

Бундай кобилият тизим валентлиги деб номланади. Валентликни мазкур тизимли унсурнинг кушма тизимда у ёки бу тизим (унсур) билан бирлаша олиш имкониятларни таърифловчи бир катор техник, технологик ва иктисодий курсаткичлар белгилайди1.

Ташкил илишнинг бошкарув сифатидаги вазифаларининг бири – бу комбинацион имкониятларни аниклаш ва ишлаб чикариш тизимининг умуман самарадор фаолият курсатишини таъминловчи окилона алокаларни урнатиш учун тизимлар валентлиги урганишдир.

Бошкарувнинг максадлари ва вазифалари. Максадни фахмлаш; ташкиллашнинг бурчи; компания фалсафаси; бурчни ифода килиш мазмуни.

Ташкил этиш максадлари, максадни ифода килишга куйиладиган талаблар, максадларни тоифалаштириш, вазифа бажарувчи кичик тизимларнинг максадлари; максадлар дарахти.

Максадлар буйича бошкарув концепцияси, унинг мохиятлари, тамойиллари, максадлар буйича бошкарув жараёни боскичлари, афзалликлар ва камчиликлар; бошкарув вазифалари; режалаштириш, ташкил эттириш, манфааатлар ифодаси, мувофиклаштириш, назорат.

Агросаноат кластери кластер бурчи. Бошкарувнинг бош вазифаларидан бири – бу кластернинг яхлит тизим сифатида фаолият курсатиши ва ривожланишига эришиш максадларини урнатиш демакдир.

Агросаноат кластери максадни фахмлаш – ривожланаётган бозор иктисодиёти шароитида тотобора каттарок ахамиятга эга булаётган менежер фаолиятидаги бошлангич пайтдир. Давлат тасарруфидан чикариш ва монополиядан чикариш, мулк эгалиги шакллари хилма хиллигининг конун томонидан мустахкамланиши, иктисодиёт бошкарувининг марказсизлантирилиши ва минтакавийлаштирилиши натижасида янги тузилаётган корхоналар сони йилдан йилга купаймокда. Улар уз хаётий циклини яратилиш боскичидан бошлайдилар, ушбу боскичда энг аввал кластернинг максадлари, вазифалари, унинг ихтисослашуви, улчамлари, ресурслари, махсулот ёки хизмат истеъмолчиларининг бозорлари белгиланади. Худди шу вазифаларни зиммасига натижалар учун тулик масъулият юклатилган мустакил хужалик юритувчи субъектлар хам хар доим хал килишлари лозим.

Агросаноат кластери максадли вазифа корхона фалсафаси ва яшаш мазмунини ифодаловчи корхона бурчининг урнатилишидан бошланади. Унда одатда корхона тасарруфи батафсиллаштирилади, корхона ишлашининг тамойиллари, рахбариятнинг эълонлари ва хакконий ниятлари баён этилади, кластернинг энг мухим тавсифларининг таърифи келтирилади.

Аввалги хужалик юритиш шароитида корхоналар уз бурчини белгиламасди, чунки марказлаштирилган бошкарувда хар бир бошкарилаётан объектнинг максадлари ва вазифалари юкоридан белгиланиб, катъиян буюрилар эди. Одатдагидек, улар режали топшириклар ва марказий органлар томонидан ажратилган ресурслардан фойдаланиш курсаткичлари тизими оркали ифодаланар эди.

Агросаноат кластери хозир бозор иктисодиётининг кучга кираётган конунлари хужалик юритувчи субъектлар хулкининг маълум коидаларга буйсунишини талаб килади. Булар орасида кластернинг яратилиш максади, атроф мухит, ходимлар, умуман жамият учун зарурийлиги ва фойдалилиги тугрисида тасаввур берадиган кластер бурчининг шаклланиши мавжуд. Янада умумийрок тизимнинг кисми булмиш кластер ва кластер бурчи уртасида зиддиятлар булмаслиги лозим.

Агросаноат кластери менежменти фани томонидан бурчнинг шаклланиши вактида кулланадиган кандайдир хартомонлама коидалар ишлаб чикилмаган. Шу боис бурчни ва унинг мазмунини аниклашга нисбатан, биринчи галда карорларни кабул киладиган рахбарлар томонидан кластернинг урни ва ахамиятини акс эттирувчи куплаб энг хилма хил ёндошувлар мавжуд. Бурчнинг марказий пайти – кластернинг бош максади кандай? деган саволга жавоб берилишидир. Биринчи уринда нафакат хозирдаги, балки истикболдаги истеъмолчиларнинг (ишлаб чикариладиган махсулот харидорларининг) манфаатлари, кутаётган самарадорликлари ва кадр-кийматлари туриши лозим. Масалан транспорт, махсулот истеъмолчилари – одамлар деб ифодаланган компания фаолияти ва шунингдек, истеъмолчиларнинг кенг доирасига мулжаллаш.

Бурчнинг мана шундай таърифланиши компания стратегияси ва тактикасига ва шунингдек фаолиятини жамоатчилик томонидан куллаб-кувватланишига хал килувчи таъсир курсатишга кодир.

Бурчнинг кластер фалсафасидек таърифланишига нисбатан бошкача ёндошув мисоллари 1-жадвалида келтирилади. Биринчисида сифат, яъни энг хилма хил томонлардан очилаётган компания, махсулот, рахбарлик килиш ва Агросаноат кластери менежменти услуби, иш ва кишиларнинг узаро муносабатларининг хусусияти тугрисида тушунча берадиган тасаввур диккат марказидадир.


1-жадвал

Агросаноат кластери фалсафаси


Бурч кластернинг жорий холатига, иш шаклларига ва услубларига боглик булмаслиги лозим, чунки кластер умуман келажакка интилиши, бунда устиворликларни курсатиши даркор. Шу сабабдан бурчда бош максад сифатида фойда олинишини курсатмаслик кабул килинган, гарчи фойда келтирадиган иш тижорат кластери хаётий фаолиятининг энг мухим омили булса хам.

Лекин фойда бурч сифатида кластер томонидан куриб чикиладиган ривожланиш йуллари ва йуналишлари куламини жиддий равишда чеклаб куйиши ва окибатда самарасиз ишга олиб келиши мумкин. Бурч, кластер максадларини белгилаш ва амалга ошириш йули билан уни хаётга татбик килиш ва амалга ошириш учун масъул булган олий рахбарият томонидан шакллантирилади.

Менежмент бошкарув функцияси сифатида

Менежментнинг куп асрли ривожланиши бошкарув буйича фаолиятни алохида функцияга айланишини олдиндан белгилади, мазкупр функция узининг максади ва бажариладиган ишларнинг мазмуни буйича ишлаб чикариш функциясидан батамом фарк килади. Айни узгариш XVII – XVIII асрлар давомида содир булди ва капитализмнинг пайдо булиши хамда Европа цивилизациясининг саноат тараккиёти билан боглик. Айни даврнинг менежменти сохасидаги бош революцион узгариши – унинг мулкчиликдан ажратилиши ва касбий менежментининг шаклланиши булди.

Фаолият сифатида бошкарув – бошкарув вазифалари номини олган бир катор бошкарувчилик харакатларини бажариш оркали амалга оширилади. Биринчи маротаба уларнинг таркиби А. Файоль томонидан шакллантирилган булиб, мазкур олим бошкарувнинг бешта бошлангич вазифаларини, яъни режалаштиришни, ташкил этилишни, фармойиш берилишини, мувофиклаштиришни ва назоратни ажратган эди.

Кейинчалик бошкарув вазифаларининг таркиби, жумладан бошкарувчиликнинг у ёки бу иш турлари хисобига тулдириб борилди.

Шу сабабдан бир катор ишларда бошкарув вазифалари таркибига максадлаштириш, бошкариш, коммуникациялар (богланишлар), тадкикотлар, бахоланишлар, карорларни кабул килиш, ходимларни танлаш, ваколатлаш, музокараларни олиб бориш ва битимларни имзолаш каби фаолият турлари киритилади. Бошкарувни вазифа сифатида куриб чикиш бошкарувчилик фаолияти барча турларининг таркибини, ва шунингдек уларнинг самодаги хамда вактдаги узаро алокасини ишлаб чикиш билан боглик.

Агросаноат кластери бошкарув жараёни кластерларни шакллантирадиган ва максадларни урнатиш хамда эришиш усулларини ишлаб чикиш йули билан уларни бошкариш сохасида касбий тайёрланган мутахассислар томонидан таъминланади. Максадларни ва ишланмаларни урнатиш, уларни амалга ошириш – бу санъатдир ва мана шу санъатни менежерлар деб аталмиш маълум тоифа кишилар эгаллашлари лозим, менежерлар ишининг мазмуни ташкил этиш ва максадларни эришиш учун бутун жамоа харакатлари устидан рахбарлик килишдан иборат. Улар кластерда банд булган ходимларнинг унумли ва самарали мехнати хамда максадларга мувофик натижаларни олиш учун шароит таъминлайдилар. Шу боис бошкарув – бу, шунингдек, фермер хужалигида ишлаётган кишиларнинг мехнатини, хулк максадларини йуналтириб, куйилган максадларга эришиш махорати хамдир.

Бошкарувга жараёнли ёндошув Агросаноат кластери менежменти назариячиларининг ва амалиётчиларининг бошкарувчилик муаммоларини хал килувчи барча фаолият турларини вазифали ёндошувга «ортикча берилиб кетиш» натижасида (шунда хар бир вазифа бошкалардан алокасиз холатда куриб чикилади) ягона занжирга бирлаштириш максадидаги интилишларини акс эттиради. Бунда хар бир алохида харакатнинг узи жараён булиши шартида, диккат шундай харакатларнинг узаро богликлигида жамланади.

Агросаноат кластери ишлаб чикаришнинг интенсивлаштирилиши, ихтисослашувнинг чукурлашиши ва кучайтирилиши шароитида, якуний натижа сарфланган мехнатга ва хужалик максадларига хамда стратегиясига мувофик холда ходимлар бошкарувининг таъминланишига хам боглик булади.

Агросаноат кластери хозирги вактда нафакат зиммага олинган ишлаб чикариш мажбуриятларга эришишгина эмас, балки фермер хужалиги ишчи-ходимларининг ижодий фаоллигини рагбатлантириш хам мухим. Бугун ходимлар фермер хужалигининг энг мухим инсоний ресурсини ташкил килишига хеч кандай шак-шубха йук.


1-расм. Бошкарув вазифаларининг узаро богликлиги


Агросаноат кластери ва фермер хужалиги (ишлаб чикариш бирлиги сифатида) ижтимоий-иктисодий тизимни ташкил килади.

Энг аввал бу жамият ва мазкур ишлаб чикариш тизими билан маълум иктисодий ва ижтимоий манфаатлар билан боглик булган одам мазкур бирликнинг асосий фаол унсури эканлигини билдиради. Кишилар ва ишлаб чикариш воситалари уртасидаги алока мавжуд ишлаб чикариш муносабатлари билан, биринчи галда ишлаб чикариш воситаларига мавжуд булган мулкчилик муносабатлари билан шартланади. Бу аник бир кишининг мехнатга булган муносабатларини хам белгилайди. Тизим максадлари кишининг максадларига мувофик келмаса, киши уларни, чекловчи йурикномаларни ва б. кабул килармиди? Нихоят тизимининг фаол унсури булган, юкори валентлик даражасига эга булган киши, уз фикр-мулохазаларига таянган холда ижтимоий ва хатто ишлаб чикариш хусусиятли, мазкур ишлаб чикариш тизимининг максадларига номувофик алокаларни яратишга, тизимининг меъёрий фаолиятини бузишга кодир хам. Шундай килиб, тизим таркибида субъектив унсурнинг мавжудлиги ва унинг ихтиёрий хулкининг (узбошимчалик) эхтимоллиги узига яраша баркарорсизлантирувчи омилдир.

Шу тарзда бир тарафдан баркарорсизлик омилининг тан олиниши бошкарув олдида максадга мувофик урнатиладиган алокаларнинг мустахкамлигини таъминлаш вазифасини белгилайди. Тизим ички алокаларни таъминловчи жараёнларни режалаштириш, меърий чеклаш, назорат килиш ва мувофиклаштириш шунга кумаклашади. Бошка томондан, алока жараёнларини автоматик тарздаги мувофиклашувини таъминлаш максадларида бошкарувчилик таъсирнинг иктисодий методлари, маънавий рагбатлантириш кулланади. Бу максадларнинг умумийлиги асосида бирлаштирилган кишиларни харакатнинг энг окилона усулларининг, тизимни ташкиллаш даражасини юксалтирувчи самарали алокаларнинг ижодий кидирувига даъват килади.

Уз-узини ташкиллаш конуни шундай тарзда намоён булади. Уни инобатга олиш бошкарув вазифаларини марказлаштириш ва марказсизлантириш даражасининг макбул нисбати муаммосини хал килишда гоят ахамиятлидир.

Уз-узини тапшкиллаш жараёнлари шахсий иш жойида хам кузатилади; энг содда ишлаб чикариш тизимида, мехнат жараёнидаги алокаларни дехконнинг узи, уз ихтиёрига кура, узининг мехнат амалларидан ва методларидан фойдаланган холда амалга оширади. Гарчи ташкил этиш назарияси ва амалиёти ривожланишининг хар хил тарихий боскичларида хаттоки мана шу жараённи хам катъиян меъёрий чеклаш буйича уринишлар содир булганида хам, мехнатни шахсий жараёнининг бевосита бошкарувини факат унинг ижрочиси амалга ошириши мумкинлигини тан олиш лозим.

Энг содда ишлаб чикариш тизимига нисбатан бирканча янада юкори бугин учун бошкарувнинг ташкилий вазифалари нимадан иборат экан? Макбул алокалар асосида ташкил этилган мехнатнинг энг самарали амаллари ва методларини урганишдан иборат. Кишлок хужалиги ишларида ишчи-ходимларни мехнатнинг илгор амалларига ва методларига ургатиш, ишчи фазонинг хизмат курсатиш кичик тизимлари билан инфра (ташки) алокларини таъминлаш ва мехнатнинг кулай шароитларини яратиш зарур.

Иктисодий ва ижтимоий алокалар (моддий ва маънавий рагбатлантириш, жамоатчилик таъсирининг турли хил шакллари), шунингдек бошкарувчилик меъёрий чекловчи алокалар (меъёр, режа, ишлаб чикарилган махсулотни руйхатга олиш ва ш.у.) воситасида ишчи-ходимни мехнатнинг янги усулларини ва методларини урганишга рагбатловчи шароитни яратиш мумкин.

Мана шу амалларни ва методларни куллаш жараёнининг узи, яъни инсон, мехнат куроли ва ашёси уртасидаги алокаларни бевосита урнатиш ва уларни таъминлаш шахсий хусусиятга эга эканлигидан ва уз-узини ташкиллаш воситасида амалга ошираётганлигидан келиб чикиш лозим. Айнан шу жихат уз-узини ташкиллаш жараёнида янада самаралирок алокалар, яъни тизимнинг ташкилий ривожланишидаги янги даражасининг бошланиши булаоладиган янги мехнат амаллари ва методлари топилиб амалга оширилишини умид килиш учун асос булади. Бошкарувнинг кластерчилик вазифаси уз-узини ташкиллаш жараёнларининг кулай ривожланиши учун зарурий шароитларни яратишдан иборат. Бу шароитлар мазкур уз-узини ташкилловчи тизимга нисбатан ташки алокаларни урнатиш ва таъминлаш воситасида шакллантирилади.

Шундай килиб, ишлаб чикариш тизимларини уз-узининг ташкилланиши бир томондан окилона алокаларни, меъёрий чеклаш (режалаштириш, меъёрларни белгилаш, назорат килиш ва мувофиклаштириш) воситасида урнатиш ва таъминлаш жараёнларини бошкариш, бошка томондан эса ишлаб чикариш тизимида уз-узини бошкариш жараёнларининг ижобий ривожланишини таъминловчи ташкилий-техник ва ижтимоий-иктисодий шароитларни яратиш заруриятини тахмин килади.

Уз-узини ташкиллаш ишчи-ходим томонидан урнатилган алокаларнинг меъёрига онгли равишда амал килиш шаклида ва шу билан бир вактда максадга мувофик, меъёрланмаган жойларда, лекин зарурий алокаларни ташаббускорона таъминланиши куринишида намоён булади.

Демак, ташкилий фаолият самарадорлигини ошириш учун бошкарув вазифаларини бажаришда хам, уз-узини ташкиллаш жараёнларида хам ходим-ларнинг ижодий салохиятидан фойдаланиш мухим ахамиятга эга булади.

Ишчи-ходимларга хукук ваколатларни бериш, уларнинг ташаббусларини ташкилий фаолиятда намоён булишига тускинликларни бартараф киладиган шароитни таъминлаш зарур.

Юкорида баён этилганлардан келиб чиккан холда бошкарувнинг асосий ташкилий вазифаларини санаб утамиз, чунончи:

1) тизим унсурлари уртасидаги энг окилона алокаларни, уларни фазода мувофик жойлаштириш йули билан урнатиш хамда вакт ичида узаро харакатланишни таъминлаш, яъни ташкилий лойихалаш;

2) алокарлар узлуксизлигини таъминлаш – яъни уларнинг меъёрий чекланиши, назорати ва мувофиклаштирилишининг окилона усулларини куллаш;

3) ишлаб чикариш тизимида кишининг манфаатли фикрлашини урганиш ва мазкур асосда унинг шахсий манфаатларини фермер хужалиги мехнат жамоасининг манфаатлари билан мувофикловчи иктисодий ва ижтимоий алокаларни урганиш;

4) ишлаб чикириш тизими унсурларининг ижобий тарзда уз-узини бошкариши учун зарурий шароитни яратиш;

5) ишлаб чикариш тизимини унинг самарадорлигини ошириш максадида узлуксиз ташкилий такомиллаштирилиши.

XIII – Халкаро узбек пахтачилик ва тукимачилик ярмаркаси билан бир каторда пойтахтда Ипакчилик илмий-тадкикот институти томонидан ташкил этилган «Юкори сифатли ва ракобатбардош пиллани етиштирилишининг долзарб муаммолари» мазусида илмий-техник анжумани булиб утди.

Анжуман Президентимизнинг 2009 йил 29-мартдаги « «Узбекипаксаноат» Иттифокининг фаолиятини ташкил килиш чоралари тугрисида»ги Карори микёсида ташкил килинди ва ипак курти, тут кучатларининг генетик сифатини, уларнинг селекцияси методларини, ипак курти пиллласини ишлаб чикаришни ва чукур кайта ишловини, илмий-технологик жараёнлар самарадорлигини яхшилаш ва шунингдек чикиндисиз махсулотнинг янги турларини яратиш буйича комплекс ёндошувни ишлаб чикиш учун илмий доиралар билан ишлаб чикарувчилар уртасидаги узаро алокаларни янада чамбарчас боглашга каратилган.

«Узбекипаксаноат» Иттифокининг раиси Б. Шарипов, Узбекистон кишлок хужалик илмий-ишлаб чикариш марказининг бош директори Ш. Тешаев, Ипакчилик Илмий-тадкикот институтининг директори Ш. Умаров ва бошка катнашчилар Мустакилликка эришилган пайтдан бошлаб бугунги кунгача мамлакатимизда ипакчилик сохасидаги иктисодий ислохотларнинг кейинги чукурлаштирилишига, янги ишлаб чикариш кувватларни ишга туширишга ва харакатдагиларни модернизациялаштиришга, хорижий сармояларнинг жалб килинишига кулай ишчан мухитни яратишга, жахон бозори учун ракобатбардош тайёр махсулотнинг ва уни турларининг ишлаб чикаришни кенгайтиришга каратилган таркибий узгаришлар амалга оширилганлигини таъкидладилар. Тут дарахтининг 20дан ортик истикболли навлари яратилган булиб, улардан туккизта тури экишга тавсия килинган Кишлок хужалиги экинзорларининг Давлат реестрига киритилди. «Жарарик 6», «Жарарик 7», «Жарарик 8», «Узбек», «Октябрь», «Сурх-тут» навлари – шулар жумласидан. «Топкросс-2», «Топкросс-3» ва «Узбекистон» дурагайлаштирилган юкори хосилдор навлари махаллийлаштирилди. Селекционер-олимларнинг илмий изланишлари туфайли тут ипак куртининг 18та саеноат дурагайлари яратилди. Институтда тут ипак куртининг 120та зотлари ва дурагайларининг хамда тут дарахтининг 239 навларидан иборат ноёб жахон коллекцияси сакланмокда. Илмий тадкикот институти ипакчиликнинг турли хил йуналишлари буйича Хитой, Япония, Корея Республикаси, Вьетнам, Болгария, Россия, Украина, Озарбайжон ва бошка мамлакатлар билан хамкорлик килмокда.

Мамлакат рахбарининг март ойида кабулкилинган ихтисослашган Карори сохани ривожлантириш учун янги имкониятларни очиб берди. Мазкур хужжатга мувофик холда Ипакчилик илмий тадкикот институти тут ипак куртининг навлари ва дурагайлари сонини купайтириш, фермер хужаликларининг ипак курти уругларига ва тут кучатларига мавжуд эхтиёжларини келажакда тулик кондириш буйича тадбирлар курмокда.

– Институтда партеногенетик клон яратилди. У иссикликнинг оталанмаган ипак курти тухумларига курсатилган таъсири натижасида пайдо булиб, окибатда тухумлардан факат ургочи куртлар пайдо була бошлади. Клонлар билан ишимиз анчадан бери ва жуда муваффакиятли олиб борилмокда, технология эса нихоятда содда – бунинг учун атиги 46-градус хароратдаги иссик сув билан 18 дакика вакт талаб килинади холос – деб хикоя килади Ипакчилик илмий тадкикот институтининг катта илмий ходими ва етакчи мутахассиси Елена Ларкина. – Шунингдек, ген инженерияси ёрдамида биз жинс буйича белгиланган ипак курти зотларини яратдик, – эркаклар ва ургочилар бир-бирларидан ранги буйича фаркланадиган булди, бу эса мутахассисларнинг ишини жиддий тарзда енгиллаштирди. Мамлакатимизда етиштиралаётган ипак курти дурагайларининг деярли 60 фоизи институтимизда яратилган, замонавий технологиялар эса жойлардаги станцияларда ва зотдорлик корхоналарида ипак куртининг супер элита, элита ва саноат дурагай зотларини яратиш имконини беради.

Ипак куртларини такрорий бокиб етиштириш технологиясининг янги комплекси Фаргона, Самарканд ва Навоий вилоятларида муваффакиятли синовлардан утди. Бу технология 150 минг грена кутиларини бокиш ва 6—7,5 минг тонна пиллани олиш, 150 мингдан куп кишиларни иш билан таъминлаш имконини беради. 100-фоизли дурагай гренани тайёрлаш буйича мехнизациялаштирилган технология ва гренани тирилтириш, ипак куртларини, тут кучатларини етиштириш, пилланинг бирламчи кайта ишланиши, тутнинг бутасимон экинзорларини ташкил килишнинг техник воситалари ва технологик карталари ишлаб чикилган. Ипак куртини марказлаштирилган бокиб етиштиришнинг интенсив технологияси яратилди. Кишлок хужалиги шароитида шохчалардан пилла куртига пилла уриш мосламаларининг икки варианти яратилди.

Анжуман микёсидаги тадбирларда катнашган хорижлик мутахассислар мухокамага куйилган масалаларга катта кизикиш билдирдилар. «Узбекипаксаноат» Иттифоки билан хамкорлик килаётган йирик хорижлик сармоядорлар уч минг йиллик тарихий тажрибага эга булган Узбекистон ипакчилигининг салохияти билан батафсил танишиб чикдилар. Бизда ишлаб чикарилаётган ипак махсулотларининг кейинги оммавийлаштирилиши, соха экспорт салохиятининг намойиши, дизайнер компаниялари билан хамкорликни урнатиш масалалари мухокама килинди.

Анжуманнинг тадбирларга бой дастури ипак куйлакларининг миллий намуналарини намойиш килиниши ва концерт дастури якунлади.


2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида пахта ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари


Жадвал муаллиф томонидан Узабекистон Республикаси давлат статистикаси қўмитасининг маълумотлари асосида тузилган.

2-жадвалда Ўзбекистон Республикасида 2017—2020 йилларда пахта ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашни иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил этилган. Пахта экин майдони 88.4%га, жами пахта экин майдонининг фоиздаги ҳисоби 90.4фоизни ташкил этган. Пахта ишлаб чиқариш хажми 107.3%ни, пахта ҳосилдорлиги 121.5%ни, пахта толасининг хажми 107.3%ни, пахта чигит миқдори 107.3%ни, рафинация қилинган ўсимлик ёғи ҳам 107.3%га, широт ва шелуха ҳам 107.3%га, совун ва табиий йўқотишлар ҳам 107.3%ни ташкил этган.

АДАБИЁЛАР РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”да 29.07.2019 йил ПҚ-4406 сонли қарори.

2. Додобоев Ю. Т. ва бошқалар. Бозор иқтисодиёти асослари. Тошкент 1997 йил.

3. Додобоев Ю. Т. ва бошқалар. Инновацион менежмент. Тошкент 2022 йил.

4. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик 2014—2017 йиллар статистик тўплами. Тошкент 2018 йил.

АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРЛАР ХУЖАЛИКЛАРИДАГИ ТАШКИЛИЙ ФАОЛИЯТНИНГ МОХИЯТИ

УДК 005

Тожиев Рустамжон Расулжонович


Техника фанлар доктори, профессор, Халқаро озиқ-овқат хафсизлиги технологиялар институти ректори

Аннотация. Агросаноат кластери фермер хужаликларини ижтимоий-иктисодий тизимга киритишимиз мумкин. Уларнинг баркарорлик хусусияти камрок даражада ва шу боис уларни нафакат урнатиш, балки хар доим куллаб-кувватлаш, яъни уларнинг тухтовсиз фаолият курсатишини таъминлаш даркор.

Калит сўзлар: менежер, «Ёшлар саноат зоналари», кластер, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», коммуникация, ишлаб чикариш функцияси, мехнат таксимоти ва кооперацияси, узумчилик

Аннотация. Мы можем включить в социально-экономическую систему агропромышленные кластерные хозяйства. Их устойчивость невысока, в связи с чем необходимо их регулярно устанавливать, но и всегда поддерживать, то есть обеспечивать их непрерывную работу.

Ключевые слова: менеджер, «Молодежные промзоны», кластер, «Железная тетрадь», «Женская тетрадь», «Молодежная тетрадь», коммуникация, производственная функция, распределение и кооперация труда, виноградарство.

Abstract. We can include agro-industrial cluster farms in the socio-economic system. Their stability is low, and therefore it is necessary to establish them regularly, but also to always support them, that is, to ensure their continuous operation.

Key words: manager, «Youth Industrial Zones», cluster, «Iron Notebook», «Women’s Notebook», «Youth Notebook», communication, production function, labor distribution and cooperation, viticulture.

Кластер – бу тизим унсурлари уртасидаги алокаларни урнатиш ва таъминлаш демакдир. Мавжуд булган тизимлар – бу:

Биологик тизимлар – (тирик организмлар, усимликлар), уларнинг узаро таъсири ва узаро богликлиги табиат томонидан олдиндан белгиланган ва ушбу кластерларнинг мукаммаллашуви эволюция конунлари буйича содир булади.

Техник тизимларбуларда хар бир унсурнинг урни ва вазифалари, уларнинг узаро таъсири ва узаро богликлигини конструктор (курилма яратувчиси) олдиндан белгилайди ва техникани ишлатиш жараёнида уни мукаммаллаштиради.

Ижтимоий-иктисодий тизимларда унсурларнинг урни, вазифалари ва узаро таъсири менежер томонидан олдиндан белгиланади, аниклаштирилади, мувофиклаштирилади ва куллаб-кувватланади.

Биз Агросаноат кластери фермер хужаликларини ижтимоий-иктисодий тизимга киритишимиз мумкин. Уларнинг баркарорлик хусусияти камрок даражада ва шу боис уларни нафакат урнатиш, балки хар доим куллаб-кувватлаш, яъни уларнинг тухтовсиз фаолият курсатишини таъминлаш даркор. Мана шундан ташкилий фаолият иборат. Кейинчалик, бу фаолият хар качон хам факат рахбар (менежер) томонидан бажарилиши шарт эмаслигини курамиз. Лекин барча холатларда хам мазкур фаолият унинг томонидан таъминланиши, бошкарилиши ва мувофиклаштирилиши керак. Шундай килиб, ишлаб чикариш тизимида ташкилий фаолиятнинг мохияти нимадан иборат эканлигини аниклашимиз зарур булади.

Фермер хужалиги мураккаб ижтимоий_иктисодий тизимни ташкил килади, унинг асосий унсурлари кишилар ва ишлаб чикариш воситаларидир. Ишлаб чикариш амалга оширилиши учун, унинг асосий унсурлари уртасидаги алокаларни таъминлаш, яъни уларни фазода хамда вактда мувофик тарзда бириктириш лозим.

Бу алокалар фермер хужалигидаги ташкилий фаолиятнинг объекти ва натижасидир.

Агарда кандайдир ташкилий фаолият статистикада тизимнинг «анатомия»си сифатида куриб чикиладиган булса, бу фаолиятнинг мазмунини унинг унсурлари уртасидаги алокалар таркиби сифатида тушуниш керак. Качонки ушбу фаолият бошкарувнинг жараёни ёки вазифаларидан бири сифатида намоён булса, бу холда фаолият, унинг меъёр микёсида вазифалар бажарилишини таъминлайдиган, тизим унсурлари уртасида максадга мувофик алокарларни урнатишга ва таъминлашга каратилган булади.

Мазкур таърифнома адабиётда кабул килинган «ишлаб чикаришни ташкил этиш», «фермер хужалигини ташкиллаш», «мехнатни ташкил килиш» ва «бошкарувни ташкиллаш» тушунчаларни талкин килиш билан зид булмайдими?

Буларнинг барчасини аниклаш учун, «алокалар» атамаси нима эканлигини, унинг фермер хужалиги ва унинг унсурларига нисбатан кандай кулланишини тушуниб олайлик.

Аввал мехнат жараёни содир булаётган фермер хужалиги таркибидаги энг содда ишлаб чикариш уясини куриб чикайлик. Мазкур тизимнинг асосий унсурлари – бу одам, мехнат куроли ва мехнат мазмуни (тупрок) дир. Бирор нарсани ишлаб чикариш учун мазкур унсурларни ишлаб чикариш жараёнида бириктириш керак. Инсон ишлаб чикариш тизимининг фаол унсури булиб, у узи, мехнат куроли ва мехнат мазмуни уртасида максадга мувофик алокани амалга оширади. Мана шу алока мехнатнинг маълум амаллари ва методлари воситасида бажарилади, фазода хамда вактда барча уччала унсурларнинг узаро жойлашуви ва бирикиши оркали таъминланади. Шундай килиб, мехнат жараёнининг окилона ташкил этилиши энг содда ишлаб чикариш тизимидаги окилона алокаларни назарда тутади ва бу алокалар иш жойининг максадга мувофик режалештирилиши, куролланиши, маълум мехнат амаллари ва методларининг кулланиши билан таъминланади, энг содда ишлаб чикариш уясидаги ташки мухит билан алокаларни инсоннинг узи бошкаради. Бошлангич унсурлар (хом ашё, уруглар, угитлар, мехнат ашёлари ва куроллари) каердандир етказиб берилиши, каергадир тай ёр махсулот йуналтирилиши лозим. Бу шундай деб аталмиш технологик алокалардир. Бундан ташкари, тизимнинг меъёр даражасидаги ва тухтовсиз фаолиятини амалга ошириши учун унинг хаётий таъминот алокалари (инфраалокалар), жумладан энергияни, газни ва б. узатилиши зарур. Мазкур тизимнинг фаол унсури инсон булганлиги боис, шу ернинг узига кишлок хужалигини меъёр даражасида юритишни таъминлайдиган, сувнинг мавжудлиги, тупрок таркиби каби ташки мухит билан барча алокаларни шу ерга таллукли деб хисоблаш даркор. Аввал ёзганимиздек, инсон уз-узини бошкаради, яъни ух харакатларининг максадини ва дастурини англай олади, яъни карор кабул килади, унинг ижросини ташкил этади, мехнат жараёнини ташкил этиш буйича алокаларни харакатлантиради, ахборотни туплайди (ишлаб чикариш жараёни ва ташки мухитни кузатишни ва назоратини амалга оширади) ва зарурият мавжуд булган холда мувофиклаштириш вазифасини бажаради. Шундай тарзда уз-узини бошкариш алокаси амалга оширилади. Лекин энг содда уя алохидалашган холда эмас, балки мувофик тизим, масалан фермер хужалиги ёки кишлок хужалигининг шаркат ишлаб чикариш ва ш.у. тизим таркибида харакатланади. Шу сабабдан унга хаётни таъминловчи ёндош тизимлар билан ахборот алокалари зарур булади. Буларнинг барчаси – ахборот-бошкарув алокаларидир.

Агросаноат кластери ишлаб чикариш ижтимоий-иктисодий тизим эканлиги, унинг фаол унсури одам булганлиги боис, табиийки одам билан ва тизими уртасида ижтимоий ва иктисодий хусусиятли алокаларнинг урнатилади.

Агросаноат кластери мехнат жараёни кечадиган энг содда ишлаб чикариш тизими мехнат жараёнидаги ички алокалар ва технологик, хаётни таъминловчи, ахборот-бошкарувчилик, иктисодий ва ижтимоий йусинлардаги ташки алокалар туфайли умумий тизимда фаолият курсатади.

Агросаноат кластери йирикрок кишлок хужалиги ишлаб чикариш сохасида ягона ишлаб чикариш максадида бирнеча сонли энг содда ишлаб чикариш уялари харакатлантирилган булади.

Уларни бир-бирлари билан богловчи биничи ва асосий муносабат – бу мехнат таксимоти ва кооперацияси (бирлашуви) дир. Бу ягона ишлаб чикариш жараёнида иштирок этаётган кишилар орасидаги мехнат алокасининг шаклидир. Мазкур алокага технологик ва уз-узини бошкариш имконини берадиган, алохида мехнат жараёнларининг ижрочилари уртасидаги урнатиладиган технологик ва ижтимоий-иктисодий алокалар мувофик келади.

Агросаноат кластери кишлок хужалиги ишлаб чикариш жараёнларининг бошкарувидаги ташкилий жараёнларнинг мохиятини аниклаш учун таклиф этилаётган методологик ёндошув нималарни берар экан?

1. Мазкур ёндошув кишлок хужалигининг ишлаб чикариш тизимларида ташкилий фаолият сохаларини янада аникрок белгилаш имконини беради. Бу ишлаб чикариш, мехнат ва бошкарувнинг моддий-ашёвий кисмини ташкиллаш сохаларида максадга мувофик алокаларни урнатиш ва таъминлаш демакдир.

2. Курсатилган ёндошув ташкилий фаолиятга чораларни алохида тадбирларининг туплами ёки хатто мажмуаси (тизими) хам эмас, балки тизимни самарали фаолият курсатишини таъминловчи максадга мувофик алокаларининг энг муносиб таркибини лойихалаштирилиши ва таъминланишидек карашга имкон беради.

3. Аввал таъкидланганидек, бир хил унсурлардан, уларни хилма хил комбинациялаштириш йули билан мазмуни-мохияти жихатидан хар хил тизимларни ёки хар хил хусусиятли бир хил тизимларни яратиш мумкин. Шундан ташкил этишнинг самарадорлиги хакида ташкилий тадбирларни самараларининг йигиндилари буйича эмас, балки тизимдан чикиш ерларининг сифат ва микдорий холатларини ифодалайдиган якуний натижа буйича хукм юритиш мумкин булади.

Бундай хулоса хужалик юритишнинг бозор шароитида айникса мухимдир. Кишлок хужаликнинг ишлаб чикариш сохаларида утмишда мавжуд булган синчковли режалаштириш ва ташкилий тадбирларнинг руйхатга олиниши фаолият натижаларида жиддий узгаришларга олиб келмаган. Бозор муносабатларига утишда хамда эгалик мулкининг ва хужалик юритишнинг янги шаклларига утишда ташкилий тадбирларни уз-узича эмас, балки фойдани янада купрок олишдан иборат булган якуний натижага каратилган, алокаларнинг кайта курилган бутун таркибининг табиатан таркибий кисми сифатида куриб чикиш бошланди.

Загрузка...