Шаҳар худудларини муҳандислик ободонлаштириш
Кириш
Шаҳарсозлик ишларининг катта ҳажмида худудларни муҳандислик ободонлаштириш катта ўрин эгаллайди.
Шаҳар бош режасини лойиҳалаш жараёнидаёқ, шаҳар атрофи зонаси, турар жой райони ва микрорайонлар, умумшаҳар ва район марказлари, аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, шунингдек саноат ва коммунал омборхоналар зоналарига мухандислик ободонлаштириш юзасидан қўйилган кўп қиррали талаблар инобатга олиниши зарурлиги лойиҳада ифодасини топади; бу вертикал режалаш ва сув қочириш; автомашиналар ва пиёдалар юрадиган йўллар қурилмаси; автомобиллар турадиган ва хўжалик майдончалари; кўк-яшил кўчатларни турли функциялар аҳамиятига молик ташкиллаштириш яратиш; декоратив кичик ҳавузлар ва спорт аҳамиятидаги иншоотлар, дарё қирғоқлари ва сув омборларини ободонлаштириш, спорт иншоотларини ва кичик архитектура формалари қурилиши; кўчаларни, майдонларни ва шаҳарни бошқа худудларини сунъ- ий яратиш қурилмалари; ерости коммуникациялари ва шаҳарни санитария тозалаш. Ушбу ҳамма масалалар мухандислик ободонлаштириш ишлари билан узвий боғланган ҳолда ўзини ечимини топиши зарур, айниқса ўта муҳими атроф мухитни асосий параметрларини яхшилашни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.